Ўзбекистон | 16:26 / 22.08.2019
35633
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон армиясида бўйи 190 см.дан баланд бўлган ҳарбийларга қандай имтиёзлар берилади?

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон армиясида бўйи 190 см ва ундан баланд бўлган ҳарбий хизматчилар қўшимча озиқ-овқат паёги билан таъминланади. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.

Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Ахборот технологиялари вазирлиги ҳамда ДХХ раҳбарлари томонидан тасдиқланган қўшма қарорнинг 30-моддасида ушбу имтиёзнинг берилиш шартлари кўрсатиб ўтилган.

Унга кўра, ҳарбий врачлар комиссияси хулосасига кўра, бўйи 190 см ва ундан юқори бўлган ҳарбий хизматчиларга қўшин турига қараб, бериладиган озиқ-овқат паёгининг 50 фоизи миқдорида қўшимча берилиши кўзда тутилган.

Озиқ-овқат паёги ўрнида бериладиган бадал пуллари, яъни бир ойда энг кам иш ҳақининг 3 баробари (669000 сўм) миқдорида қўшимча паёксиз тўлаб берилади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид