Жамият | 13:52 / 22.08.2019
6378
1 дақиқада ўқилади

Пул ўғирлаган шахслар қўлга олинди

Фото: KUN.UZ

2019 йил 17 август куни Бухоро вилоятининг Когон туманида яшовчи 25 ёшли Ў.Б. ИИБга мурожаат қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

У шу йил 16 август куни номаълум шахс уйига ғайриқонуний равишда кириб, хонасидаги “Petro Agro Oil” МЧЖга қарашли темир сейф қулфини бузиб, ичидан 3530 АҚШ доллари ва 2 431 000 сўм пулини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Бухоро шаҳри Буйробофон кўчасида яшовчи 21 ёшли Б.Т. ва 24 ёшли А.О. содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади хабарда.

Мавзуга оид