Шаҳар жамоат транспортида ID Card тўлов тизимини жорий этиш таклиф қилинди
Шаҳар жамоат транспортида ID Card тўлов тизими жорий этилиши мумкин.
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида шаҳар жамоат транспортларида ID Card тўлов тизимини жорий этиш ҳақида петиция эълон қилинди.
Қайд этилишича, хорижий давлатлар тажрибасидан маълумки, шаҳар жамоат транспортлари бўлмиш автобус, троллейбус, метро ва трамвайларда ID Card тўлов тизими йўлга қўйилган. ID Card пластик карта кўринишида бўлиб, махсус белгиланган жойлардан харид қилиш (ҳисобини тўлдириш) мумкин ва кўп маротаба фойдаланишга мўлжалланган бўлади.
“Ҳозирги вақтда Тошкентдаги парклар - Ашхобод ва Локомотивда бу тизим ишламоқда. Мазкур тизимнинг жорий этилиши натижасида жамоат транспортларида нақд пул айланмаси деярли бўлмайди. Бунда фуқароларнинг ўз картасига бемалол пул ташлаш имконияти яратилиши лозим бўлади”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Билдирилишича, қонунчиликда имтиёзлардан фойдаланиши белгиланган фуқаролар алоҳида ID Card олишлари ва ўз имтиёзларини сақлаб қолишлари керак. Карта шахсга дахлдор бўлмай битта картадан яқинларингиз, қариндошларингиз ҳам фойдаланиши мумкин бўлади.
“Ушбу тизимни ишга тушириш орқали шаҳар жамоат транспорти воситаларида фуқароларга қулайлик яратилади. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, ушбу тизимни ишга туширишни таклиф қиламан”, - дейилади петицияда.
Мавзуга оид
10:03 / 02.09.2024
“Халқ назорати” портали орқали қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди
17:55 / 28.08.2024
Кўп квартирали уйларнинг бошқарувчилари судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади
08:34 / 16.05.2024
Солиқ қўмитасига энг кўп мурожаат қайси ҳудудлардан келиб тушаётгани айтилди
15:07 / 10.04.2024