Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ҳайдовчилар ўртасидаги жанжалда икки киши аррадан жароҳат олди
Тошкент шаҳар Чилонзор туманида 13 август куни соат тахминан 15:10да «Спарк» русумли автомобиль ҳайдовчиси 28 ёшли Ш.М. ва “Хюндай” русумли автомобиль ҳайдовчиси 36 ёшли Қ.Ю. Кичик ҳалқа автомобиль йўли кўчасида кетаётиб, бир-бирига йўл бермасдан ўзаро уришиб кетишган.
ИИББ хабарига кўра, жанжал давомида Ш.М. машинасидан арра олиб, Қ.Ю. ва у билан бирга бўлган йўловчи 27 ёшли Х.А.га жароҳат етказган. Ўз навбатида, улар ҳам Ш.М.га тан шикастлари етказишган. Натижада Қ.Ю., Х.А. ва Ш.М. тиббий ёрдамга мурожаат қилишган.
Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) билан жиноий иш қўзғатилди.
18 август куни ички ишлар органларига келиб тушган хабарга кўра, жорий йилнинг 17 июль куни соат тахминан 13:00да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кўчасининг қатнов қисмида “Спарк” русумли автомобиль ҳайдовчиси 36 ёшли А.Х. ва “Матиз” русумли автомобиль ҳайдовчиси 46 ёшли Р.Д.лар ўрталарида келишмовчилик келиб чиқди. Келишмовчилик оқибатида А.Х. Р.Д.ни уриб, унга тан жароҳати етказди.
Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) билан жиноий иш қўзғатилди.
“Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўлда ҳаракатланаётган вақтингизда бошқа ҳайдовчиларнинг ҳуқуқини ҳурмат қилишингизни сўраймиз. Арзимаган сабаб туфайли юзага келган келишмовчиликнинг оқибати нохуш ҳодиса билан тугаши мумкин”, - дейилади ИИББ хабарида.
Мавзуга оид
17:29
Ҳайдовчилар паспорт ё гувоҳнома кўтариб юриш мажбуриятидан қачон халос бўлади?
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026