Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда Ўзбекистон фуқароси устидан суд бўлиб ўтмоқда
Фото: AP
2019 йилнинг 19 август куни Ўзбекистоннинг Шанхай шаҳридаги (Хитой) Бош консулхонаси вакиллари Ханчжоу шаҳар (Чжэцзян провинцияси) Фуқаро ишлари бўйича иккинчи инстанцияси халқ судида 8 январь куни ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқароси М.С.нинг суд ишида қатнашди. Унга нисбатан наркотик моддаларни тарқатиш ва сақлаш бўйича айблов қўйилган.
Бош консулхона мазкур вазиятни назоратда ушлаб турибди ва Ўзбекистон фуқаросига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун Чжэцзян провинциясининг тегишли ҳокимият органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти хорижга кетаётган ватандошларни ўзлари бораётган давлат қонунларига амал қилишга ва уларнинг қоидаларга риоя қилишга чақирган ҳамда Шанхай шаҳри, Аньхой, Фуцзянь, Хунань, Цзянси, Цзянсу ва Чжэцзян провинциялари ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Шанхай шаҳридаги мамлакат Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +8621-6307-1896.
Мавзуга оид
21:19 / 13.02.2026
Li 9 ва BYD тўқнашуви: Тошкент судлари яна шов-шувли иш марказида
19:37 / 07.02.2026
Фарғонада ноҳақ айбланиб қамалган божхона инспектори 15 йилдан сўнг оқланди
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026