АҚШда Гренландия АҚШ ҳудудининг бир қисми сифатида тасвирланган футболкалар сотила бошланди
АҚШ Республикачилар партияси миллий қўмитаси Гренландия АҚШ ҳудудининг бир қисми сифатида тасвирланган миллий харита сурати туширилган чекланган сондаги футболкаларни сотувга чиқарди.
“Мамлакат янада каттароқ бўлиши учун АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватланг”, дейилган футболканинг қўмита сайтидаги таърифида. Таъкидланишича, исталган одам партия эҳтиёжларига 25 доллардан бошлаб исталган суммани тўлаб футболкани олиши мумкин.
Not sure what to say about the @NRCC releasing a tshirt displaying the sovereign territory of a close ally, annexed into the United States - thus breaking the unity of the realm for the kingdom; other than it leaves a bitter taste in the mouth of this alliance-veteran #Greenland pic.twitter.com/KzaFRYKzG6
— Alexander Borum (@Akborum) August 22, 2019
18 августда Трамп Гренландияни сотиб олиш истагини билдирган. Дания бош вазири Метте Фредериксен ва орол маъмурияти оролни сотиш ғоясини ҳаттоки муҳокама қилишдан бош тортган. Шу сабабли Трамп Данияга 3 сентябрга белгиланган сафарини бекор қилган. АҚШ президентининг бу қарори даниялик сиёсатчиларда салбий муносабат келтириб чиқарган.
Гренландия Дания қироллиги таркибига киради. 2009 йилдан бошлаб кенг мухторият ҳуқуқига эга. Орол ўзини бошқаришда кенг ҳуқуққа эга бўлса-да, ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалаларида Копенгагенга таянади.
Мавзуга оид
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:22 / 15.11.2024
Америкалик ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортди
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024