Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маданият соҳасида таълим олишни хоҳлаган ёшларга грантлар ажратилади – Маданият вазирлиги
Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан грантлар дастури эълон қилинди. Улар хориж ўқув юртларининг магистратура, Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратура босқичида ўқиш учун берилади.
Бу ҳақда Маданият вазирлиги масъул ходимлари иштирокида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълумот берилди.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси «Таълимни ривожлантириш» бўлими бошлиғи Мадина Бадалованинг маълумот беришича, грантлар маданият ва санъат соҳасида менежмент, қайта тиклаш ва сақлаш, архитектура, маданий сайёҳлик, график дизайн, тасвирий санъат, музейшунослик йўналишлари бўйича ажратилади.
«Айнан ушбу йўналишлар танланишининг ҳам сабаби бор. Музейларимиз ва маданиятимизнинг айрим соҳаларини ривожлантиришда кўзга ташланаётган асосий муаммо кадрлар масаласига бориб тақалмоқда», дея Мадина Бадалованинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Шунингдек, грантлар дастурида қатнашишни хоҳлаган талабалар, аввало, жамғарманинг сайти орқали онлайн ариза ва талаб қилинган ҳужжатларни топширишлари (ариза шаблони сайтга жойлаштирилган) ва кейинги босқичда суҳбатдан ўтиши кераклиги ҳам мутасаддилар томонидан таъкидланди.
Бундан ташқари, Мадина Бадалова дастур ҳақида таништириш жараёнида грантга эришишни хоҳлаган талабалар экспертлар билан суҳбат чоғида келажакда маданият ривожи учун ҳисса қўша олишларига ишонтириши ҳам муҳим эканлигини айтиб ўтди.
Хорижий таълим учун грант совриндорларининг барча харажатлари, жумладан, уларнинг бориш-келиш ва хавфсизлиги билан боғлиқ чиқимларнинг барчаси жамғарма томонидан қоплаб берилади. Ва ўз навбатида совриндор талабалар магистратура таълимини тугаллаб қайтганларидан сўнг Маданият вазирлиги тизимида 3 йил ишлаб беришлари лозим бўлади.
Грантлар дастури бўйича яна бир эътибор қаратиш лозим бўлган тартиб - айни пайтда қайсидир грант ғолиби ҳисобланган ёшлар ушбу дастурда ҳам совриндор бўлиши имкони чекланган.
Маълумот учун: грантлар учун ҳужжатларни қабул қилиш 15 сентябрда якунланади.
Мавзуга оид
18:28 / 11.06.2026
Маданиятга тикилган пуллар, санъаткордан вазирликка, интернет маданиятчилари – вазир Назарбеков билан суҳбат
10:31 / 31.05.2026
“Эркинликдан кўра тартиб устун бўлган”: MIT PhD дастурига 100 фоизлик грант ютган Муниса Жуманова ҳикояси
21:54 / 21.04.2026
“Солиқ тўламайман дейишга ор қилиш керак” - маданият вазири
10:20 / 13.04.2026