Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзсаноатқурилишбанк» раҳбарияти қорақалпоғистонлик тадбиркорлар билан мулоқот қилди
Қорақалпоғистон Республикасининг Шуманай туманида «Ўзсаноатқурилишбанк» бошқарув раиси Азиз Воитов ҳудудда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар билан учрашди.
Давлат раҳбари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммолари зудлик билан ҳал этилишига устувор аҳамият берилмоқда. Бу борада «Ўзсаноатқурилишбанк» томонидан ҳам тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Банк бошқарув раиси иштирокида Қорақалпоғистон Республикасининг Шуманай туманида ўтказилган сайёр қабул ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатларнинг яна бир амалий ифодаси бўлди. Етмишга яқин тадбиркорлар иштирок этган учрашувда банк масъуллари томонидан банк тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жорий қилинаётган янги хизматлар, имкониятлар ва имтиёзлар тўғрисида ахборот берилди.
Сайёр қабул давомида тадбиркорларнинг фаолиятини янада ривожлантириш бўйича муаммо ва таклифлари тингланди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганилиши лозим деб топилган масалалар шахсан банк бошқарув раиси назоратига олинди.

Учрашувдан сўнг «Ўзсаноатқурилишбанк» раҳбарияти тумандаги ишлаб чиқариш корхоналарида бўлиб, уларнинг мурожаатларини жойида қабул қилди. Хусусан, кўмир брикетлари ишлаб чиқарувчи «Шуманай Брикет» корхонаси ҳамда «Ер Азизбек» паррандачилик корхонасининг фаолиятини янада ривожлантириш бўйича таклифлари ўрганилди.

«Ўзсаноатқурилишбанк» раҳбариятининг сайёр қабуллари республикамизнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
23:15 / 28.03.2023
Асакабанк ва Ўзсаноатқурилишбанк капиталига хорижий инвестициялар жалб этилади
14:10 / 31.10.2022
“Ўзсаноатқурилишбанк” ходимлари учун Tracker-2 вa Equinox машиналари харид қилинaди
20:00 / 23.12.2021
Тошкентда Тадбиркорлар мактаби очилди
12:00 / 03.12.2021