Путин АҚШ ҳаракатларига қарши жавоб чоралари тайёрлашни топширди
Россия президенти Владимир Путин бир қатор вазирликларга яқинда ракета синовлари ўтказган АҚШнинг ҳаракатлари билан яратилувчи хавф даражасини таҳлил қилиб, бунга қарши симметрик жавоблар тайёрлашни топширди.
Ушбу масала билан мудофаа, ташқи ишлар ва бошқа мутасадди вазирликлар шуғулланади.
Путиннинг таъкидлашича, АҚШ 18 августда синовини ўтказган қурол Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш келишувига кўра тақиқланган қуролга киради. У синовлар келишув амал қилиши тўхтагандан кейин бор-йўғи 16 кун ўтиб амалга оширилгани ва бу ҳолат ушбу синовлар олдиндан режалаштирилгани ҳақидаги ўй туғдираётганига эътибор қаратган.
“Биз аввал ҳам АҚШ узоқ вақтдан бери келишувга кўра тақиқланган қуролни яратаётгани ҳақидаги маълумотларга эга эдик. Биз бу ҳақда ҳамкорларимизга бир неча маротаба ишора қилганмиз”, деб таъкидлаб ўтган Путин. Унинг айтишича, америкаликлар Вашингтон томонидан “келишувга зид ҳолда олиб борилаётган ишлар”ни овоз қилмаган ҳолда келишувдан чиқиш учун “гўёки Россия томонидан келишувга амал қилинмаётгани ҳақидаги ташвиқот кампаниясини саҳналаштиришган”.
Путин, шунингдек, Россия қуролланиш пойгасига киришишни истамаслигини айтган. “Россия мудофаага харажатлар бўйича АҚШ, Хитой, Саудия Арабистони, Буюк Британия, Франция ва Япониядан кейин анча камтар – 7-ўрин эгаллайди”, деб эслатиб ўтган Россия президенти.
“Биз халқимиз ва давлатимиз хавфсизлигини таъминлашга мажбур бўлгандик. Биз буни ҳозир ҳам қилмоқдамиз ва келажакда ҳам қиламиз”, деб таъкидлаб ўтган Путин.
Шу билан бирга Россия президенти Москва ҳали ҳам Вашингтон билан мулоқот учун очиқлигини таъкидлаб ўтган.
АҚШ 18 августда келишувдан чиққандан кейин ушбу келишув билан тақиқланган қанотли ракета синовини илк бор ўтказди. Ракета парвози узоқлиги 500 кмдан кўпроқни ташкил қилган.
Мавзуга оид
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:22 / 15.11.2024
Америкалик ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортди
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024