Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пхеньян санкциявий босим остида Вашингтон учун бош хавф бўлишини айтди
Шимолий Корея АҚШ билан мулоқотга тайёр, бироқ санкциявий босим сақланиб қолгунча, Пхеньян Вашингтон учун бош хавф бўлиб қолади. Бу ҳақда Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо баёнотида айтилган.
“Биз мулоқотга ва шу билан бирга қарама-қаршиликка тайёрмиз. Агар АҚШ ўзининг қарши туриш позициясидан воз кечмай, бизга санкциялар билан қарши туришга ҳаракат қилса катта хато бўлади. Бундай ҳолда биз АҚШ учун бош хавф бўлиб қоламиз”, деб айтган вазир.
Шимолий Корея вакили АҚШ давлат котиби Майкл Помпеони танқид қилган. Помпео яқинда берган интервьюларидан бирида Шимолий Корея ҳали ҳам ядровийсизлашга содиқ қолаётганига умид билдирган, акс ҳолда Вашингтон Пхеньянга нисбатан тарихдаги энг қатъий санкцияларни сақлаб қолишини айтган.
Мавзуга оид
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
13:35 / 18.06.2026
АҚШ-Эрон президентлари ўзаро англашув меморандумини имзолади
10:00 / 18.06.2026