Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: АҚШ ва “Толибон” Афғонистондан хориж қўшинларини олиб чиқиб кетиш муддати тўғрисида келишиб олди
АҚШ ва “Толибон” ҳаракати вакиллари Доҳада бўлиб ўтган музокараларда Афғонистондан хориж қўшинларини олиб чиқиб кетишнинг вақтинчалик кўрсаткичлари тўғрисида келишиб олди. Бу ҳақда Покистоннинг Doon газетаси хабар берди.
"Биз қўшинларни олиб чиқиб кетишнинг вақтинчалик доираси ҳақида келишиб олдик. Эндиликда уни амалга ошириш бўйича музокаралар кетмоқда", - деди толиблар вакили Суҳайл Шаҳин. Аммо қўшинларни олиб чиқиб кетиш муддати тўғрисида ҳеч бир томон маълумот бермади.
Хабар қилинишича, Вашингтон бу борадаги келишув 1 сентябргача имзоланишига умид қилмоқда.
Кейинги йил давомида АҚШ ва “Толибон” қўшинларни олиб чиқиб кетиш, ўт очишни тўхтатиш ва ички муаммоларни ҳал қилиш бўйича саккиз марта музокара ўтказди.
Мавзуга оид
20:40 / 16.07.2026
Биродар Ўзбекистон бўйича позициямиз аниқ – Кобул Ўзбекистон ҳақидаги хабарларни рад этди
20:25 / 16.07.2026
АҚШ грин-карта талабгорлари учун 100 минг долларлик гаров жорий этиши мумкин
12:03 / 16.07.2026
Эроннинг нишонлари – дунёда ва Араб кўрфази давлатларида АҚШнинг нечта ҳарбий базаси бор?
08:52 / 16.07.2026