Жаҳон | 23:44 / 25.08.2019
27335
2 дақиқада ўқилади

Америкалик аёл икки оғизли балиқ тутиб олди

Фото: Sputnik / Егор Еремов

АҚШнинг Нью-Йорк штатида яшовчи Дебби Геддес сурати ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини карахт ҳолга солган ғайриоддий балиқ тутиб олди.

Аёл турмуш ўртоғи билан АҚШ ва Канада чегарасидаги Шамплейн оролида дам олаётганда, унинг қармоғига икки оғизли мутант балиқ тушган.

“Биз уни қайиққа чиқариб олганимизда мен кўзларимга ишонмадим”, деб айтиб берган воқеани аёл.

Агар балиқнинг ноодатий кўриниши ҳисобга олинмаса, у буткул соғлом бўлган. Аёл балиқни суратга олгач, қўйиб юборган. 

Балиқ сурати интернетда тезда тарқалиб кетган. Фойдаланувчилар балиқнинг ноодатий кўриниши ё бирор жароҳат, ё генетик нуқсон сабабли бўлиши мумкинлигини айтишган.

Мавзуга оид