Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Media uz»: Kun.uz кейинги босқичда, МТРК ва ЎФА йўқотишсиз давом этмоқда (фотогалерея)
Тошкент шаҳридаги тўқимачилик стадионида футбол бўйича ОАВ ходимлари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилмоқда. 24 август куни мусобақада гуруҳ босқичи ўйинлари якунланди. Унда қатнашаётган Kun.uz жамоаси ўз гуруҳида 2-ўринни қўлга киритиб, плей-оффга чиқди.
Kun.uz 2-турда МТРК жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, Daryo.uz жамоасини 6:1 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа «D» гуруҳидан МТРК ҳамда Kun.uz жамоалари кейинги босқичга йўл олишди. Бошқа гуруҳларда плей-оффга чиққан жамоалар аниқ бўлди.
ЎФА ҳамда МТРК жамоалари ўзларининг ёрқин ўйинлари билан ажралиб турибди. Улар йўқотишсиз давом этишмоқда. Плей-оффга «Зўр ТВ», «Ўзбекистон» нашриёти, «ЎзА-Ёшлар овози» бирлашган жамоаси, «Севимли», «Шарқ»«Ғафур Ғулом», «Спорт ТВ», ОКМБМ ҳамда «Миллий ТВ» жамоалари ҳам чиқишди.
Мавзуга оид
09:06 / 16.07.2026
Федоров Украина мудофаа вазири лавозимини тарк этди
20:26 / 25.06.2026
Тўқаев интернетдаги кўзбўямачилик ва «осон пул» маданиятини қоралади
18:15 / 25.06.2026
«Kun.uz» мухбири Матбуот ходимлари куни муносабати билан президент томонидан тақдирланди
09:32 / 20.06.2026