Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа космик агентлиги Россиянинг "Союз" кемалардан воз кечди
Фото: Reuters
Европа космик агентлиги яқин йилларда астронавтларни Халқаро космик станцияга олиб чиқиш учун Россиянинг "Союз" кемаларидан фойдаланмайди. Бу ҳақда агентликнинг Россиядаги доимий ваколатхонаси раҳбари Рене Пишель маълум қилди.
"Яқин йилларда астронавтларимиз Америка кемаларида парвоз қилишади", - деди Пишель.
Унинг таъкидлашича, бунинг сабаби Европа астронавтлари Америка квоталари бўйича парвоз қилишаётганидадир.
Россиянинг "Союз" кемалари ХКСга космонавтларни олиб чиқувчи ягона воситадир. АҚШ ўз кемаларини ишлаб чиқмоқда.
Ҳозирда экипажлар ХКСга "Союз-ФГ" ракетаси ёрдамида олиб чиқилмоқда.
Мавзуга оид
20:18 / 03.12.2025
Тарихда биринчи марта ХКСга бир вақтнинг ўзида 8 та космик кема уланди
00:20 / 02.05.2025
NASA’нинг икки аёл астронавти ХКС бортидан очиқ космосга чиқди
19:25 / 18.03.2025
Халқаро космик станцияда 9 ой қолиб кетган астронавтлар Ерга қайтмоқда
17:05 / 16.03.2025