Учтепа туман ҳокимлигининг сайти ишга туширилди
Тошкент шаҳар Учтепа туман ҳокимлигининг веб-сайти тест режимида ишга туширилди. Эндиликда туман ҳақидаги барча батафсил маълумотларни uchtepatumani.uz манзилидан олиш мумкин.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, Учтепа тумани пойтахтдаги туманлар орасида ўз веб-сайтини ишга туширган биринчи туманга айланди.
Маълумот учун: Учтепа тумани (собиқ Акмал Икромов) тумани 1977 йилда Чилонзор ва Октябр (ҳозирги Шайхонтоҳур) туманларини ихчамлаштириш мақсадида, улар ҳудудида ташкил этилган. 1977 йилдан ҳозирги чегарасида жанубий ва жанубий шарқдан Заргарлик ва Қатортол кўчалари билан бошланиб, ғарб ва шимолий ғарбда автомобил ҳалқа йўлига туташади. Майдони 2797 гектар, жумладан, кўкаламзор ерлари — 1124 гектар. Кўчалар сони 424 тани ташкил этиб, шундан 8 таси марказий ҳисобланади.
Туманда Жаҳон тиллари университети, Давлат солиқ академияси, юридик коллежи, санъат интернат мактаби, 3 та академик лицей, 5 касб-ҳунар коллежи, 37 умумий таълим мактаби, 53 болалар боғчаси ва яслиси, 8 даволаш яслиси, 6 даволаш профилактика муассасаси, 22 поликлиника, 6 оилавий поликлиника, 5 касалхона ва диспансер бор.
Мавзуга оид
15:22 / 02.10.2024
Учтепада 20га яқин кўп йиллик дарахтларга заҳарли модда қуйилган. Аҳоли айбдор топилишини хоҳлайди
16:01 / 11.09.2024
Олий суд раис ўринбосари ва Тошкент шаҳар суди раиси қандолат фабрикасини “зиёрат” қилди
16:22 / 26.07.2024
Учтепада қувурлар ёрилиши оқибатида сув тошди
10:51 / 14.07.2024