Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида содир бўлган оғир йўл-транспорт ҳодисаси уч нафар инсоннинг ҳаётига зомин бўлди. Фожиали тўқнашувда Lacetti автомобили ҳайдовчиси ва унинг икки нафар йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса 16 июн куни тунги вақтда Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида юз берган. Чорраҳада ҳаракатланаётган Lacetti ҳамда қарама-қарши томондан келаётган BYD автомобили ўртасида кучли тўқнашув содир бўлган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотларига кўра, BYD автомобилини вояга етмаган шахс бошқарган бўлиб, у ҳайдовчилик ҳуқуқини берувчи ҳужжатга эга бўлмаган.
Тўқнашувнинг кучли зарбаси оқибатида Lacetti автомашинасида бўлган уч нафар шахс оғир жароҳатлар олган ва уларнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган. Воқеа жойидаги тасвирларда автомобилларга жиддий шикаст етгани ҳамда йўл инфратузилмасининг айрим қисмлари зарар кўрганини кўриш мумкин.
Мазкур ҳолат бўйича транспорт ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда мутахассислар ҳодиса сабаблари ва унга олиб келган барча ҳолатларни ўрганмоқда.
Мавзуга оид
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
09:00 / 05.07.2026
Мундиалдаги дебютга расмий баҳо, қимматлаётган бензин ва ўпирилган дамба — ҳафта дайжести
13:12 / 04.07.2026
“Malibu болани 100 метргача судраб кетган” – Андижондаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари
10:30 / 04.07.2026