Ўзбекистон | 11:37 / 28.08.2019
2768
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Буюк Британия элчиси билан музокаралар ўтказди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2019 йилнинг 28 август куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Тимоти Торлотни қабул қилди.

ТИВ хабарига кўра, элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини топширган.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон – Буюк Британия ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Икки томонлама муносабатларнинг динамик характери ва Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг 9-12 июль кунлари Лондон шаҳрига қилган ташрифининг самарали якунлари мамнуният билан қайд этилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Буюк Британиянинг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш учун мавжуд улкан салоҳиятни рўёбга чиқаришдан манфаатдорлиги тасдиқланган.

Турли жабҳалардаги алоқаларни фаоллаштириш бўйича таклифларга алоҳида эътибор қаратилган.

Мавзуга оид