АҚШдаги Purdue Pharma фармацевтика компанияси даъвогарларга 10 млрд доллардан ортиқ пул тўлайдиган бўлди
Американинг Purdue Pharma фармацевтика компанияси ва унинг эгалари – мультимиллиардер Саклерлар оиласи компания ишлаб чиқарадиган "ОксиКонтин" (OxyContin) препарати билан боғлиқ даъволар бўйича суддан ташқари келишувга эришишга қарор қилди. The Guardian газетасининг хабар қилишича, гап АҚШдаги икки мингдан ортиқ фуқаронинг 10-12 млрд доллар миқдоридаги даъвоси ҳақида бормоқда.
Purdue Pharma АҚШни қамраб олган оипоид инқирози билан боғлиқ можаро марказида қолди. Компанияни ушбу инқирозда айблашмоқда: кейинги 20 йил ичида опиоидлардан 400 мингдан ортиқ америкалик ҳалок бўлган. Препаратларни суиистеъмол қилишдан ҳар куни 130 киши ўлади.
Фармацевтика компанияларини таркибида опиоид бўлган препаратларнинг ножўя таъсирларини шифокорлардан яширишда ёки бунга кўз юмишга ундашда айблашмоқда. Лоббистлар шифокорларни ана шундай дориларни кўпроқ ёзиб беришга кўндиришмоқда, беморлар эса бу дориларга "ўтириб" қолишмоқда.
ОАВнинг ёзишича, Саклерлар оиласи Purdue Pharma компаниясини бошқаришдан воз кечади ва ўз ёнларидан 3 млрд доллар тўлайди. Компания бошқарув шакли ҳам ўзгаради ҳамда даромадлар даъво суммаларини тўлашга сарфланади.
Аввалроқ Johnson&Johnson компанияси опиоид инқирозида айбланиб, 572 млн доллар жарима тўлашга ҳукм қилинганди.
Мавзуга оид
11:40 / 16.10.2024
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди
20:04 / 14.10.2024
Чилонзорда салкам 44 минг долларга қалбаки дори сотганлар ушланди
23:02 / 10.10.2024
Британия компанияси Zantac дориси туфайли киритилган даъволарга 2,2 млрд доллар тўлайди
23:11 / 27.09.2024