Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзганинг уйини сотиб, пулни ўзлаштирган фирибгар қўлга олинди
2019 йил 22 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида яшовчи 63 ёшли Х.А. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
У шу йил 31 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида яшовчи 63 ёшли Т.Е. уни алдов йўли билан ишончига кириб Х.А.га тегишли бўлган Тошкент шаҳрининг М.Улуғбек туманидаги хонадонини фуқаро З.С.га 215 млн. сўмга сотиб юбориб пулларни Х.А.га бермай ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Т.Е. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:08 / 02.03.2026
Айрим ҳудудлар аҳолисига боғча пули камайтириб берилади
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
15:24 / 19.02.2026
Фуқаролар MyGov орқали банк карталари ва SIM-карталари сонини кўра олади
14:03 / 19.02.2026