Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик актёр 100 кг вазн ташлагач таниб бўлмас даражада ўзгарди
Таниқли россиялик актёр Александр Семчев ўз саломатлигини назоратга олиб, 100 кг вазн ташлагач, таниб бўлмас даражада ўзгарди.
Аввал 50 ёшли актёрнинг вазни 190 кгни ташкил қилган, бироқ энди у деярли 2 марта камроқ “тош босмоқда”. Актёр семизлик муаммоси ва парҳез билан шифокорлар кузатуви остидагина шуғулланиш кераклигини тавсия қилган.

“Парҳезшунослар ва эндокринологлар ёрдам бериши мумкин. Ҳар кимда ортиқча вазн ҳосил бўлиши ўзига хосдир”, деб айтган Семчев ва озиш қарори онгли ва мустақил равишда қабул қилингандагина ёрдам сўраб мурожаат қилиш кераклигини таъкидлаб ўтган.

Телетомошабинлар анча ориқлаб кетган актёрда ўз ёқимтойларини базўр танишган. “Қойил! Тасмани варақлаб туриб, эътибор бермапман. Ҳозир яна кўзим тушиб, бу кимлигини эндигина фаҳмладим”, “Қойил-эй, таниб бўлмас даражада ўзгарипти, шаввоз”, “Мана буни ирода деса бўлади, мақтовга лойиқ” деган изоҳлар билдирилган.


Мавзуга оид
08:30 / 02.11.2024
Автотранспортнинг вазни ва ҳажми устидан назорат хусусий секторга ўтказилади
07:33 / 03.01.2024
Ортиқча вазнга эга аҳоли улушини 50 фоизга камайтириш режалаштирилмоқда
19:02 / 14.11.2018
Россиянинг энг бақалоқ актёри қандай қилиб 40 кило вазн ташлаганини айтди
20:01 / 05.11.2018