Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автотранспортнинг вазни ва ҳажми устидан назорат хусусий секторга ўтказилади
Автомобил йўлларида вазн ва ҳажм параметрлари назорати бўйича замонавий ўлчов воситалари билан жиҳозланган стационар ва кўчма шохобчалар ўрнатилиб, уларни ишлатишга хусусий сектор жалб қилинади.

Фото: Kun.uz
Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобил йўллари бўйлаб катта ҳажмли ва оғир вазнли автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра:
- автомобил йўлларида вазн ва ҳажм параметрлари назорати бўйича замонавий ўлчов воситалари билан жиҳозланган стационар ва кўчма шохобчалар ўрнатилиб, уларни ишлатишга хусусий сектор жалб қилинади;
- шохобчалар аукцион орқали тадбиркорлик субъектларига 20 йил муддатга ижара асосида ва бошқа шахсларга ўтказиш хуқуқи билан берилади.
Қарор билан Автомобил йўлларида оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар ва кўчма шохобчаларни тадбиркорлик субъектлари томонидан ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Электрон онлайн аукцион савдоларига қўйиш учун ўлчов-назорат шохобчалари ўрнатиладиган жойларнинг минимал қиймати (бошланғич нархи):
- халқаро аҳамиятдаги автомобил йўлларида – БҲМнинг 50 баравари;
- давлат аҳамиятидаги автомобил йўлларида – БҲМнинг 40 баравари;
- маҳаллий аҳамиятдаги автомобил йўлларида – БҲМнинг 30 баравари миқдорида белгиланади.
Дастлабки икки йил давомида мазкур шохобчалар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар учун жарималар суммасидан тушган маблағларнинг 40 фоизи тадбиркорлик субъектлари ҳисобига йўналтирилади. Кейинчалик ушбу сумма 30 фоизни ташкил этади.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
-
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Жаҳон | 22:48 / 19.07.2025
-
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда
Жаҳон | 22:12 / 19.07.2025
-
Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев
Иқтисодиёт | 21:56 / 19.07.2025
Мавзуга оид

08:12 / 29.04.2025
Март ойида автотранспорт воситалари савдоси 3 фоизга камайди

17:55 / 28.09.2024
“Тўловлар бир хил бўлгач, шароит ҳам бир хил бўлиши керак эмасми?” – Наманганда ҳайдовчилар “МРО” аҳволидан норози

14:00 / 16.04.2024
«Тоза ҳаво» ойлиги: Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда

10:43 / 22.02.2024