Жамият | 13:02 / 28.08.2019
4122
1 дақиқада ўқилади

Юнусободдан ер олиб беришни ваъда қилиб, 40 000 долларга «ухлатган» шахс ушланди

Фото: iStock

2019 йил 24 август куни Тошкент шаҳар Юнусобод туман ИИО ФМБга ҳужжатлар тўплами тушган, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Уларга кўра, шу йил февраль ойи ўрталарида Олмазор тумани Уста олим кўчасида яшовчи 38 ёшли Ш.И. Юнусобод тумани 4-даҳада жойлашган “Shifo Dono” клиникаси олдида 27 ёшли А.Т.га Юнусобод тумани 6-даҳадаги 8 сотих ер майдонини 80000 АҚШ долларига сотишга келишиб, ундан 40000 АҚШ долларини олдиндан олган ва ерни унинг номига расмийлаштириб бермасдан, пулларни қайтармай ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.И. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид