Жамият | 14:17 / 29.08.2019
5628
2 дақиқада ўқилади

Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари фуқароларга байрам совғаси тақдим этмоқда

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ватанимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигига бағишланган шодиёналар юртимизнинг барча гўшасида кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтмоқда. Бунда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ҳам муносиб иштирок этмоқда.

Пойтахтдаги “Халқлар дўстлиги” санъат саройи майдони, “Тошкент метрополитени”, “Самарқанд дарвоза”, “Мега-планет, “Экобозор” савдо марказлари ва деҳқончилик бозорларида ҳамда “Амир Темур хиёбони,  “Ашхобод”, “Анҳор-Локомотив”, “Ғафур Ғулом” сайилгоҳларида Мудофаа вазирлиги Марказий ашула ва рақс ансамбли, махсус авария тиклаш бошқармасининг «Импулс» ҳарбий вокал ансамбли ва Қуролли Кучлар академияси ҳарбий оркестри кечки сайрга чиққан пойтахтимиз аҳли ва меҳмонларига ўзининг дилтортар тароналари билан байрамона кайфият улашди. 

Шунингдек, ҳарбий хизматчилар томонидан қўл жанги кўргазмалари ҳам намойиш этилди.

Мудофаа вазирлиги томонидан бу каби байрамона тадбирлар  2 сентябрга қадар ҳар куни кечки пайтда бўлиб ўтади.

 

Мавзуга оид