Ўзбекистон | 23:53 / 29.08.2019
57800
1 дақиқада ўқилади

Шерзод Кудбиев президент маслаҳатчиси бўлди

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимида ишлаб келган Шерзод Кудбиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимидан озод этилди.

Kun.uz манбасининг маълум қилишича, шу вақтгача Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва кадрлар захираси масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси деб ўзгартирилган.

Шерзод Кудбиев 2018 йил 12 апрель куни Бандлик ва меҳнат муносабатлар вазири этиб тайинланганди. Кудбиев вазир бўлишидан аввал Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди. 1981 йил 12 апрелда Фарғонада туғилган Кудбиев Фарғона политехника институтини молия ва кредит мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Мавзуга оид