15:20 / 30.08.2019
8109
Реклама

«Қишлоқ қурилиш банк» акцияси ғолиблари тақдирланди

Ўзбекистон  Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги  қарори ва «Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Ягона умумреспублика процессинг маркази томонидан UnionPay International халқаро тўлов тизими билан ҳамкорликда кобейджинг карталарини муомалага чиқариш лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Акциядорлик-тижорат «Қишлоқ  қурилиш банк» томонидан  юқоридаги қарорлар ва уларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил март ойидан бошлаб Uzcard ва UnionPay тўлов тизимларини ўзида мужассамлаштирган кобейджинг карточкаларини муомалага чиқариш йўлга қўйилди.

Шунингдек, «Қишлоқ қурилиш банк» аҳоли орасида кобейджинг карточкалари ҳақидаги маълумотларни ва банк хизматларини тарғиб қилиш мақсадида ва банк ташкил қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан  2019 йилнинг 25 июлдан 25 августгача махсус акция эълон қилган эди. Акция доирасида кобейджинг пластик карталари фойдаланувчилари ўртасида кўрик-танлов ўтказилди.

«Қишлоқ қурилиш банк» томонидан жорий йилнинг март ойидан бошлаб жами 15 000 дона кобейджинг пластик карталарини эмиссия қилинган бўлиб, эълон қилинган акция доирасида эса жами 5 000 дона кобейджинг карталари муомалага чиқарилди.

2019 йилнинг 29 август куни акция танловининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Акция шартларига кўра танловда карта ҳисобини камида 100 минг сўмга тўлдирган ҳамда 100 минг  сўм ва ундан юқори суммага тўловни амалга оширган «Қишлоқ қурилиш банк» кобейджинг (UPI) картаси эгалари – жами 7192 нафар иштирокчи қатнашди.

Ғолиб ва сориндорлар Random.org хизмати ёрдамида аниқланди.

Танлов бош соврини – «Дубайга икки кишилик саёҳат» йўлланмаси банкнинг Сариосиё филиали мижози Маъруфжон Мирзаев, Когон филиали мижози Муҳаббат Багирова ва Хонқа филиали мижози Садоқат Жуманазароваларга насиб этди. Акциянинг 59 нафар совриндорлари эса қимматбаҳо ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Кобейджинг картаси Ўзбекистонда, шунингдек, 170 та мамлакатда ва UnionPay инфратузилмаси минтақаларида тўлов учун қабул қилинади. Жаҳонда UnionPay карталарини, шунингдек, янги кобейджинг карталарини тўловга қабул қиладиган 10 миллиондан ортиқ савдо-сервис корхоналари мавжуд.

Кобейджинг карталари орқали тўловларни Ўзбекистон ҳудудида миллий валюта сўмда, чет эл мамлакатларида чет эл валютасида тўлов терминаллар ва банкоматлар орқали қабул қилинади.

Кобейджинг картаси («cо badge» –  инглиз тилидан қисқартирилганда «company badge» – белгилар гуруҳи) – бу икки ва ундан ортиқ тўлов тизимларнинг бир пластик картасида бирлашиши.

Кобейджинг карталарининг афзалликлари:

  • Бир неча тўлов тизимлардан тўлов инфраструктурасида фойдаланиш;
  • Пластик картадан ўз давлатидан ташқарида ҳам фойдаланиш имконияти мавжудлиги;
  • Агар чет эл тўлов тизими яшаб турган жойда ишлатилмай қолса, карта эгаси маҳаллий тўлов тизими орқали тўловларни амалга ошириши;
  • Тўлов тизимларнинг рақобатбардошлик даражаси ошиб бориши;
  • Карта эгасида ягона карта орқали, таклиф қилинаётган тўлов тизимларидан фойдаланиш имкониятининг пайдо бўлиши.

«Қишлоқ қурилиш банк» томонидан  хизматлар оммабоплигини оширишга қаратилган бу каби акциялар ўтказиб борилиши режалаштирилган.

Мурожаат учун телефон: (+99878) 150-93-39

Веб-сайт: www.qqb.uz

Telegram: t.me/QQBank

Facebook: fb.com/official.qqb.uz

Банк ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Top