Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Ўзбекистоннинг икки нафар фуқароси лифт шахтасига тушиб кетди
Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси 2019 йилнинг 28 август куни Ленинград области Кронштадт шаҳридаги қурилиш майдонларидан бирида 4 та ишчи, жумладан икки нафар Ўзбекистон фуқароси Б.Б. ва К.Б. лифт шахтасига тушиб кетгани тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлади.
Б.Б.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг рухсат берилган. К.Б. Жаналидезе номидаги Тез ёрдам илмий-тадқиқот институти травматология бўлимига ўтказилган ва ҳозирда унинг ҳолати шифокорлар томонидан «қониқарли» деб баҳоланмоқда.
Бош консулхона мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва тиббиёт муассасаси билан алоқа ўрнатган.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатишича, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск области, Калининград области, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград области, Мурманск области, Ненец автоном округи, Новгород области, Псков области, Санкт-Петербург шаҳри, Вологда области) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.
Мавзуга оид
21:00 / 23.08.2025
Вашингтонда ноқонуний мигрантларни ҳибсга олиш ҳолатлари ўн баробарга ошди – CNN
19:52 / 21.08.2025
АҚШда ўн минглаб мигрантларнинг ҳимоя мақомини бекор қилишга рухсат берилди
20:33 / 13.08.2025
Москвада мигрантларга таксичилик қилиш тақиқланмаслиги айтилди
23:15 / 11.08.2025