Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко телефон орқали мулоқот қилди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 31 август куни Беларусь президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат аввалида давлат раҳбари Александр Лукашенкони туғилган куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта зафарлар тилади.
Беларусь президенти, ўз навбатида, илиқ қутлов учун миннатдорлик билдириб, давлат раҳбарини ва кўп миллатли Ўзбекистон халқини Мустақиллик куни билан табриклади.
Томонлар серқирра Ўзбекистон-Беларусь муносабатлари бугунги кунда юқори суръатлар билан ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этдилар.
Ўзбекистон Республикаси президентининг роппа-роса бир ой аввал Беларусь Республикасига амалга оширган илк маротаба расмий ташрифининг самарали натижалари икки томонлама ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқишга хизмат қилгани, уни аниқ мазмун билан бойитгани таъкидланди.
Давлат раҳбарлари эришилган келишувлар, жумладан, савдо-иқтисодий, инвестициявий, илмий-техник, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда имзоланган битимларни ўз вақтида амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Президентлар Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасидаги дўстлик ва шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кенг кўламли ҳамкорлик ва устувор йўналишларда кооперацияни кенгайтириш борасида интилишлари қатъий эканини таъкидладилар.
Мавзуга оид
20:49 / 11.11.2024
Беларус расман БРИКС бўйича шерик давлат мақомини олди
22:17 / 07.11.2024
Лукашенко яна 31 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
14:30 / 05.11.2024
Лукашенко: РФ Беларус орқали Полша, Литва, Латвия ва Украинага ҳужум қилмоқчи эмас
13:10 / 24.10.2024