Жамият | 02:37 / 31.08.2019
9143
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда “Согдиана” арт-маркази иш бошлади

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида “Согдиана” замонавий арт-маркази иш бошлади. Мазкур марказ ўзбек миллий ҳамда хорижий ҳунармандчилик намуналарини маҳаллий аҳоли ва шаҳар меҳмонлари учун намойиш этишга хизмат қилади.

Арт-марказ ҳунармандчилик намуналари намойиш этиладиган 23та устахона шоурум, тасвирий санъат асарлари кўргазмаси учун мўлжалланган галерея ва маҳорат дарслари учун ижодий студия комплексидан иборат.

Согдиана” марказига келиб, ўзбек миллий санъатининг нақадар муҳташам эканлигига яна бир карра гувоҳ бўлдим. Арт-марказнинг атмосфераси ҳақиқий ўзбек миллий кайфиятини уйғотади. Бу ерда намойиш этилаётган миллий либослар, жимжимадор артефактлар, ҳунармандчилик буюмлари Ўзбекистоннинг қадимги портретини гавдалантиради. Бундай марказлар хорижий сайёҳларда катта қизиқиш уйғотишига ишонаман”, – дейди Ўзбекистонга саёҳат учун ташриф буюрган озарбайжонлик Ясемен Ашрафзода.

“Согдиана”да миллий либослардан тортиб мусиқа чолғулари, сўзана ва гиламлар, бежирим тақинчоқлар, ўзбекона сопол идиш-товоқлар,  миллий ўйинчоқларгача топиш имконияти мавжуд.

Марказда таниқли рассом ва усталар иштирокида мунтазам равишда маҳорат дарслари ўтказиб борилиши ҳам режалаштирилган.

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан ҳунармандлар ўз маҳсулотларини тижорий реализация учун ҳам топширишлари мумкин.

Саодат Абдураҳмонова
Тайёрлаган Саодат Абдураҳмонова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид