Жаҳон | 11:00 / 01.09.2019
6115
2 дақиқада ўқилади

АҚШда бир ой ичидаги учинчи отишма юз берди. 5 киши ҳалок бўлди

Фото: AP

АҚШнинг Техас штатидаги Одесса шаҳрида номаълум кимса отишма содир этди. Оқибатда 5 киши ҳалок бўлган, камида 21 киши яраланган.

Ушбу фожиа август ойидаги Техасдаги иккинчиси, умуман АҚШ бўйича учинчиси бўлди. Таъкидланишича, 1 сентябрдан ушбу штатда ўқотар қурол айланмаси назоратини юмшатиш ҳақидаги қонун кучга киради.  

Одесса полиция бошлиғи Майкл Геркенинг хабар беришича, воқеа патрул-пост хизмати ходими текширув вақтида Honda енгил автомобилини тўхтатганда бошланган. Ҳайдовчи патрулни ўққа тутган, сўнгра Одесса томон йўл олган ва йўлда яна бир кишига ўқ узган. Гумонланувчи яна 2 кишини ўққа тутиб, автомобилни ташлаб, почта фургонини олиб қочган.

Cinergy кинотеатри яқинида гумонланувчи ва полиция ўртасида отишма юз берган ҳамда у бартараф этилган. 

Бир ойдан камроқ вақт аввал Техаснинг Эл-Пасо шаҳридаги савдо марказида ирқчи жиноятчи одамларни ўққа тутганди. Бироздан кейин Огайо штатининг Дейтонида отишма юз берган. Икки отишма оқибатида 31 киши бўлок бўлган, ўнлаб одамлар яраланган.

Мавзуга оид