Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Варшава Берлин уруш оқибатлари учун товон пули тўлаши кераклигини айтди
Германия Польша ҳудудига ҳужум қилгани оқибатлари учун товон пули тўлаши керак. Бу ҳақда Польша президенти Анжей Дуда Bild нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Айни вақтда Варшава “масъулият ва ахлоқ масаласи” ҳисобланган товон пулининг янги қийматини ҳисоблаб чиқмоқда.
Ҳозирда икки давлат ўртасидаги муносабатлар ўрнак бўладиган дажарада яхши бўлса-да, уруш вақтида 6 миллион поляк ўлдирилган, кўплаб шаҳарлар жиддий талафотга учраган, Польша пойтахти эса буткул вайронага айланган.
2017 йилда Польша Германия томонидан етказилган зарарни 48,8 млрд долларга баҳолаган, бироқ 2018 йилда бу қиймат 850 млрд долларгача ошиб кетган. Германия Польшага бу масала бўйича янги тўловлар тўлаши зарурлигини рад этмоқда, чунки у 1991 йилда Варшавага 1,3 млрд доллар тўлаб берган.
Мавзуга оид
12:04
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
10:05 / 17.06.2026