22:55 / 02.09.2019
2787

Мхитарян «Рома»га ўтди

«Рома» клуби «Арсенал» яримҳимоячиси Генрих Мхитарян билан шартнома имзолади. 

Арманистонлик 30 ёшли футболчи римликлар таркибида мавсум охирига қадар ижарада ўйнайдиган бўлди. 

«Рома» Мхитарян ижараси учун 3 миллион евро тўлади. Римликлар футболчининг ойлигини тўлиқ тўлайди ва кейинги йил ёзида 15 миллион евро эвазига трансфер қилиш ҳуқуқини қўлга киритади. Шунингдек, лондонликлар футболчининг кўрсаткичларига қараб 100 минг евро миқдорида бонус олишлари мумкин.

Мхитарян 2018 йил январида Алексис Санчес трансфери доирасида «Манчестер Юнайтед»дан «Арсенал»га ўтганди.

Ўтган мавсумда футболчи «Арсенал» таркибида барча мусобақаларда 39та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урган.

Top