Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёдаги АГТКШда «Дамас» ёниб кетди
Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати
2019 йилнинг 31 август куни соат 16:53да Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани “А.Бўтаев” МФЙда жойлашган “Жарқўрғон сервис” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида “Дамас” русумли автомобили ёнаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув қисмига хабар келиб тушган.
Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, хабар асосида воқеа жойига 2та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга соат 17:00да етиб борган ва кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 17:03да қуршаб олиниб, соат 17:15да тўлиқ ўчирилган.
Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳодиса оқибатида “Дамас” русумли автомобиль тўлиқ ёниб зарарланган. Ёнғинни тахминий сабаби автомобилга сиқилган газни тўлдиргандан сўнг газ шланги узилмасдан автомобилнинг ҳаракатланиб кетиши. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
15:10 / 24.04.2026
Сурхондарёда нефт дарё ўзанига оқиб кетди
13:45 / 17.04.2026
Ўрта Чирчиқда хонадонда чиққан ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди
10:15 / 17.04.2026