Тошкентда йўл қоидасига амал қилмаслик ЙТҲга олиб келди
2019 йил 27 август куни соат 07:40ларда Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи 30 ёшли А.Ж. ўзининг бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинасини Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани “ТХАЙ-Гулистон” кўчалари чорраҳасида ҳайдаб кетаётиб, светофорнинг қизил чироғига амал қилмасдан чорраҳага кириб келган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, шу вақтда у йўлнинг чап томонидан ҳаракатланиб келаётган, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида яшовчи 36 ёшли Р.Ф. бошқарувидаги “524-сонли “Чирчиқ-Отчопар” йўналиши бўйича қатновчи, салонида 10 нафар йўловчиси бўлган “ГАЗ-322132” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Натижада “ГАЗ-322132” автомашинаси ҳайдовчиси Р.Ф. ҳамда йўловчилари 40 ёшли Д.А. исмли аёл ва унинг 3 яшар ўғли жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар.
Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:41 / 10.11.2024
Тошкентда лицей ўқитувчиси ўқувчини дўппослади
15:30 / 22.10.2024
Тошкентда Lacetti икки пиёдани уриб юборди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
16:18 / 25.09.2024