Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон электрон ҳукуматни жорий этиш жараёнида Эстония тажрибасини ўрганмоқда
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори ўринбосари Нўъмон Муҳаммадиев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Эстония э-ҳукумат Академиясига ташриф буюрди.
«Мақсад – электрон ҳукуматни жорий этиш жараёнида ахборот коммуникация технологияларини қўллаш, давлат хизматларини такомиллаштириш ва мазкур соҳада Эстониянинг илғор тажрибаси билан алмашиш.
Ўз ўрнида, Ўзбекистон делегацияси раҳбари томонидан юртимизда аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизими, ўтган қисқа давр мобайнида эришилган ютуқлар, соҳани ривожлантириш йўлидаги истиқболдаги режалар ҳақида тақдимот қилинди.
Илғор хорижий тажрибани ўрганиш — давлат хизматлари соҳасини такомиллаштириш жараёнининг муҳим қисми ҳисобланади. Шу боис, Давлат хизматлари агентлигининг ходимлари доимий равишда ўз малакаларини ошириш, ушбу жараёнда энг янги ахборот ва технологик ечимларни жорий этиш учун иш олиб боришади», дейилади ДХА матбуот хизмати хабарида.




Мавзуга оид
12:27 / 20.03.2026
Эстония Россияни ҳаво ҳудудини бузишда айблади
14:52 / 28.02.2026
Немцовнинг ўлдирилганига 11 йил: ЕИ жиноят ҳақида эслатди
14:56 / 16.02.2026
Эстония ТИВ раҳбари: “Агар Россия бостириб кирса, урушни РФ ҳудудига кўчирамиз”
11:14 / 12.02.2026