Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокуратура Академияси магистратура босқичига имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда
Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси магистратура босқичининг «прокурорлик фаолияти», «тергов фаолияти» ва «коррупцияга қарши курашиш» йўналишлари бўйича имтиҳон бўлиб ўтмоқда.
Академия магистратурасида таҳсил олиш учун бугунги кунда 300 дан ортиқ абитуриент ҳужжат топширди. Улардан 30 нафари ўқишга қабул қилинади.
Кириш имтиҳонлари ёзма имтиҳон ва суҳбат шаклида ўтказилмоқда.
Ёзма имтиҳон ҳуқуқий мавзуда эссе ва чет тили бўйича тест саволларидан иборат бўлади.

Имтиҳонни ўтказишда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида:
– чет тили бўйича тест саволлари Давлат тест маркази томонидан тузилди, марказ томонидан имтиҳон ўтказилмоқда ва жавоблари баҳоланади;
– ёзма имтиҳон Халқаро бизнес маркази биносида ўтказилмоқда;
– ёзма имтиҳонга, имтиҳон жавобларини текширишга ва суҳбат бўйича комиссия фаолиятига бошқа идоралар вакиллари кузатувчилар ва мутахассислар сифатида жалб қилинди;
– имтиҳон билетлари автоматик тарзда электрон генерация қилинди;
– имтиҳонни олиш, унинг жавобларини текшириш ва суҳбат жараёни тўлиқ видеотасвирга олинмоқда;
– ҳар бир номзодга идентификацион рақам берилди ва имтиҳон жавоблари тўлиқ шифрланади.
Мавзуга оид
18:32 / 04.03.2025
Бош прокурорга янги ўринбосар тайинланди
11:59 / 06.02.2025
13 ёшли қизга шилқимлик қилган эр-хотин иши бўйича протест киритилди - Бош прокуратура
14:03 / 11.12.2024
Оммавий тартибсизликлар ташкил қилишга тайёргарлик кўрганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда
13:30 / 19.05.2019