13 ёшли қизга шилқимлик қилган эр-хотин иши бўйича протест киритилди - Бош прокуратура
Бош прокуратура Асака туманида вояга етмаган қўшни қизга шилқимлик қилган эр-хотин билан боғлиқ маъмурий иш бўйича чиқарилган суд қарорлари қонунийлигини ўрганди. Қилмиши учун эркак ва унинг турмуш ўртоғига маъмурий жазо тайинланганди.

Фото: Бош прокуратура
Асака туманида 13 ёшли қўшни қизга пул эвазига жинсий алоқада бўлиш таклифини берган эр-хотин иши судда тафтиш тартибида қайта кўрилади. Бош прокуратура ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура маъмурий иш бўйича чиқарилган суд қарорлари қонунийлигини ўрганган. Ўрганиш натижасига кўра, Бош прокуратура томонидан Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига жиноят ишлари бўйича Асака туман судининг 2024 йил 10 декабрдаги ҳамда Андижон вилоят суди апелляция инстанциясининг 2024 йил 23 декабрдаги қарорларига нисбатан тафтиш тартибида протест келтирилган.
Жиноят ишлари бўйича Асака туман суди қарорида келтирилишича, 2024 йилнинг 9 ноябр куни Асака туманининг Юксалиш маҳалласида эркак вояга етмаган қўшни қиздан жинсий эҳтиёжини қондириб қўйишини сўраган. У қизга бунинг учун 100 минг сўм таклиф қилган.
Эркакнинг 1992 йилда туғилган турмуш ўртоғи эса 13 ёшли қўшни қиздан эрининг жинсий эҳтиёжини қондириб қўйишини сўраб, бунинг учун унга 50 минг сўм беришини айтган. Қиз уларнинг бу ҳаракатидан қўрқиб, уйдан қочиб чиқиб кетган.
Суд қарори билан эр-хотин шаҳвоний шилқимлик қилиш ҳуқуқбузарлигини содир этган деб топилиб, эркакка 5 сутка маъмурий қамоқ, унинг турмуш ўртоғига эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари, яъни 750 минг сўм жарима жазоси тайинланганди.
Эркак суд қароридан норози бўлиб, вилоят судига аппеляция берган, вилоят суди дастлабки қарорни ўз кучида қолдирган.
Ҳолатга ОАВ эътибор қаратиши ортидан прокуратура суд ҳужжатларини ўргана бошлагани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Уруш шов-шуви, «Чашма» келишуви, чегарадан қайтган туркман помидори ва сафари қолдирилган Мелони
Жаҳон | 13:30
-
Можароли класико. «Реал» бу сафар жанг таклиф қилди, аммо озроқ етмади
Спорт | 12:45
-
Истанбулда ёнғин оқибатида Ўзбекистон фуқароси вафот этди
Ўзбекистон | 12:18
-
Ватиканда Францискнинг дафн маросимига 200 минг киши йиғилди – фотосуратлар
Жаҳон | 11:19
Мавзуга оид

12:23 / 13.03.2025
Тошкентда ўқувчи қизга шилқимлик қилган ўқитувчи 5 суткага қамалди

18:32 / 04.03.2025
Бош прокурорга янги ўринбосар тайинланди

16:08 / 04.03.2025
Тошкентда 9 ёшли қизга шилқимлик қилган эркак 5 суткага қамалди

14:54 / 07.02.2025