Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дилшод Ахатов Япония парламенти депутатлари билан учрашди
Фото: ТИВ ахборот хизмати
2019 йилнинг 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Япония Парламенти Вакиллар палатаси депутатлари Фумиаки Кобаяши, Ясутака Накасоне, Таро Ҳонда ва Япония Либерал-демократик партияси Демократик сиёсат тадқиқот институти илмий ходимлари билан учрашди.
ТИВ хабарига кўра, учрашув чоғида бўлажак олий даражадаги учрашувларга тайёргарлик кўриш нуқтаи назаридан икки томонлама муносабатларнинг турли жиҳатлари ва истиқболлари кўриб чиқилди.
Яқин парламентлараро алоқаларнинг кўп қиррали Ўзбекистон – Япония мулоқотини кенгайтириш, турли соҳаларда қўшма лойиҳалар ва дастурларни амалга оширишдаги муҳим роли эътироф этилди.
Япония Парламенти делегациясининг ташрифи дастуридан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Вазирлар Маҳкамасида музокаралар ўтказиш, Навоий ИЭС ва «Навоийазот» АЖ заводини бориб кўриш ҳамда Самарқанд шаҳридаги ўзбек халқининг тарихий-маданий мероси билан танишиш ҳам ўрин олган.
Мавзуга оид
12:54 / 04.04.2026
Японияга қисқа муддатли виза билан бориб, қочқинлик мақомини олмоқчи бўлган ўзбекистонлик депорт қилинди
08:31 / 30.03.2026
Япония кўмир иссиқлик электр станциялари учун чекловларни юмшатади
22:25 / 24.03.2026
Японлар ўз уйида қандай қилиб мукаммал озодаликни сақлайди?
22:15 / 24.03.2026