Ўзбекистон | 08:31 / 04.09.2019
16331
6 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистондаги уч туманда жойлашган айрим ер участкалари кичик саноат зоналари таркибига киритилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Қорақалпоғистон Республикасида кичик саноат зоналарини кенгайтириш ва улардан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 февралдаги ПҚ-2803-сон “2017-2018 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3588-сон “Қорақалпоғистон Республикасида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасида 7 та кичик саноат зоналари ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Қонликўл, Хўжайли ва Шуманай туманларида фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини ва ер участкаларини рўйхат бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кичик саноат зоналари таркибига киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда қайд этилган кичик саноат зоналари чегараларини аниқлаштирадилар.

Давлат активларини бошқариш агентлиги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва объектларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига белгиланган тартибда топшириш масаласи кўриб чиқилишини таъминлайди.

Қорақалпоғистон Республикасидаги эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда белгиланган тартибда:

Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиётининг эҳтиёжлари, шунингдек, мавжуд минерал-хом ашё, қишлоқ хўжалиги ресурсларини ва инфратузилмани инобатга олган ҳолда кичик саноат зоналари ҳудудида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турларини ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштирилишини;

Қорақалпоғистон Республикаси кичик саноат зоналари ҳудудида ўзлаштириш учун таклиф қилинаётган импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турлари тўғрисидаги маълумотлар тадбиркорлик субъектларига етказилишини;

кичик саноат зоналари ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларини жалб этиш, улар билан тизимли ишлар олиб бориш, шунингдек, кичик саноат зоналари ҳудудида ишлаб чиқаришларни жойлаштириш бўйича инвестиция буюртманомалари сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқилишини;

Қорақалпоғистон Республикаси кичик саноат зоналарида саноат лойиҳаларининг бизнес-режаларини ишлаб чиқишда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашишни таъминлайдилар.

2019-2020 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси янги кичик саноат зоналарининг муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини тиклаш ишларининг манзилли рўйхати тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши кичик саноат зоналарининг муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини тиклаш ишларини амалга оширади.

Тахиатош тумани кичик саноат зонаси майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг:

хусусий мулк объектлари ҳисобидан шакллантирилган 38,2 гектар ер майдонларини кичик саноат зонаси ҳудудидан чиқариш;

захира ер майдонлари ҳисобидан берилган 15,96 гектар бўш турган ер майдонларини, шунингдек Энергетика касб-ҳунар коллежи жойлашган ҳудуднинг бино-иншоотлари мавжуд бўлмаган ер майдонининг 4,5 гектар қисмини кичик саноат зонаси ҳудудидан чиқарган ҳолда, Тахиатош тумани ҳокимлиги захирасига қайтариш;

“Қусшылык” МФЙ ҳудудидаги 19,98 гектар бўш турган ер майдонини кичик саноат зонаси ҳудудидан чиқарган ҳолда, унинг негизида 2019-2022 йилларда “Taqiyatas tex” МЧЖ томонидан пахта-тўқимачилик кластерини ишга тушириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши:

Қорақалпоғистон Республикасидаги Қонликўл, Хўжайли ва Шуманай туманларида кичик саноат зоналари фаолиятини йўлга қўйиш, уларга истиқболли лойиҳаларни жалб этиш ва оқилона жойлаштириш бўйича “йўл хариталари”ни тасдиқлайди ва ижросини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги билан биргаликда Тахиатош тумани кичик саноат зонаси ҳудудидаги Энергетика касб-ҳунар коллежининг собиқ бино-иншоотларига саноат ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларини жойлаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўзбекенгилсаноат” ассоциацияси билан биргаликда Тахиатош тумани “Қусшылык” МФЙ ҳудудидаги 19,98 гектар бўш турган ер майдонида 2019-2022 йилларда “Taqiyatas tex” МЧЖ томонидан пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича амалий чоралар кўради.

Қорақалпоғистон Республикасидаги кичик саноат зоналари таркибига киритиладиган фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари
РЎЙХАТИ

Т/р

Кичик саноат зонаси номи

Кичик саноат зоналари таркибига киритилаётган

объектларнинг номи

Объект жойлашган

манзил

Ҳудуди

(га)*

Бино-иншоотлар

майдони

(кв.м)**

1.

Шуманай тумани кичик саноат зонаси

Собиқ пахта тозалаш корхонаси

бино – иншоотлари

Шуманай тумани Моншақли ОФЙ

3,9

2 625,5

2.

Қонликўл тумани кичик саноат зонаси

Қонликўл Агросервис МТП бино - иншоотлари

Қонликўл тумани “Қонликўл” ОФЙ

1,3

203,8

3.

Хўжайли тумани кичик саноат зонаси

“Қумбиз” МФЙ ҳудудида бўш турган ер участкаси

Хўжайли тумани “Қумбиз” МФЙ

0,84

-

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид