Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
6 сентябрь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Фото: KUN.UZ
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 6 сентябрь куни пойтахтда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-14 даража илиқ, кундузи 25-27 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр, баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр, баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 6-11 даража, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Мавзуга оид
10:49 / 23.01.2026
Фарғона водийсидаги кучли қор сабаб бир нечта рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди
09:18 / 23.01.2026
Тошкентда қор тозалаш ишларига 230 та махсус техника ва 1 мингдан ортиқ ходим жалб этилди
10:20 / 22.01.2026
Қорли об-ҳаво: Тошкентда йўл ҳаракатида хавфсизлик кучайтирилмоқда
11:39 / 21.01.2026