Жаҳон | 22:20 / 05.09.2019
12168
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Евроиттифоққа суриялик қочоқлар оқими билан таҳдид қилди

Агарда Туркия суриялик қочоқларни жойлаштириш масаласида халқаро қўллаб-қувватлов олмаса, Анқара уларга Европага ўтиш йўлини очиб юборади. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Туркия ҳукумати муҳожирларга Европага йўл очишга мажбур бўлади. Эрдўған Туркия "бу юкни (қочоқлар муаммоси) бир ўзи кўтармоқчи эмаслигини" таъкидлади.

Аввалроқ Анқара Сурия ҳудудида жанубий чегара бўйлаб миллионга яқин қочоқлар учун "хавфсизлик ҳудуди" ташкил этишни режалаштираётгани маълум бўлганди.  

Ҳозирда Туркияда 3,6 млн нафар қочоқ яшамоқда.

Мавзуга оид