Жаҳон | 19:35 / 26.07.2019
9096
2 дақиқада ўқилади

Ливия қирғоқларида 150 киши денгизга ғарқ бўлди – улар Европага йўл олган мигрантлар эди

25 июль куни Ливия қирғоқларида 150га яқин киши кема орқали Ўрта ер денгизини кесиб ўтиб, Европага етиб олиш илинжидаги уриниш чоғида ҳалок бўлди. Бу хабарни БМТ Қочоқлар агентлиги (UNHCR) тасдиқлади. Аслида, 300 атрофидаги киши мамлакат пойтахти Триполидан 80 км шарқда жойлашган Хумс порт шаҳридан денгизни Европа томон кесиб ўтишга уринган, дея маълум қилган UNHCR матбуот котиби Charlie Yaxley. 

Бироқ, мигрантлар билан сузаётган кема Ливия қирғоқларини тарк этишга улгурмасданоқ ҳалокатга учраган. Айрим йўловчилар маҳаллий балиқчилар томонидан қутқарилган, уларга кейинчалик Ливия қирғоқ қўриқлаш хизмати ёрдамга етиб келган. 

Қутқарилган мигрантлар Триполидан 100 км шарқда ўтиришибди

«Жорий йилнинг шу давригача 600дан ортиқ инсон Ўрта ер денгизида ҳаётдан кўз юмди, - деган Yaxley. – Агар бу каби ҳолатлар шу тарзда давом этса, олтинчи йилдирки, ҳар йили 1000дан ортиқ инсон ушбу денгизда умрини йўқотган бўлади». 

Мавзуга оид