Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Ражаб Эрдўған билан телефон орқали мулоқот қилди
Фото: Anadolu agency
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 август куни Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлат раҳбарлари қутлуғ Қурбон ҳайити муносабати билан бир-бирларини ҳамда азалий қардош халқларимизни қизғин қутлаб, энг эзгу ва самимий тилакларини изҳор этдилар.
Президентлар сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ишонч, биродарлик, стратегик шериклик тамойилларига асосланган алоқалар сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ҳамда маданий-гуманитар соҳаларда жадал ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан таъкидладилар.
Мулоқот чоғида жорий йил 5-6 август кунлари Анқара шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари ҳамраислигида бўлиб ўтган Стратегияни режалаштириш гуруҳининг биринчи йиғилиши натижаларини ҳамда Туркиянинг дунёдаги элчиларининг ўн биринчи конференциясида Ўзбекистон делегациясининг фахрий меҳмон сифатидаги иштирокини юқори баҳоланди.
Президентлар раислигида бўлиб ўтадиган олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлик кенгаши илк йиғилишига ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш муҳимлиги алоҳида қайд этилди.
Суҳбатда турли йўналишларда имзоланган битим ва лойиҳалар, эришилган ўзаро манфаатли келишувларни тўлиқ рўёбга чиқариш ва алоқаларни янада мустаҳкамлаш бўйича томонларнинг интилиши қатъий ва муштарак эканлиги таъкидланди.
Дўстона ва очиқ руҳда кечган мулоқотда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди, шунингдек, бўлажак икки томонлама тадбирлар режаси кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
11:06 / 30.10.2025
Пeтер Пеллегрини Самарқандга амалий ташриф билан етиб келди
08:48 / 30.10.2025
Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКО 43-сессиясининг очилишида қатнашади
20:04 / 29.10.2025
Хусусий секторда банд бўлган шахсларга ҳам нафақа тўланиши йўлга қўйилади
13:52 / 29.10.2025