Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ипак Йўли» банки FMO Нидерландия тараққиёт банки билан 20 млн АҚШ долларлик келишув имзолади
«Ипак Йўли» акциядорлик инновацион банки FMO (Financierings-Maatschappij voor Ontwikkelingslanden N.V.) билан ўзбек сўми эквивалентида 20 млн АҚШ долларига тенг кредит ажратиш тўғрисида келишув имзолади. Ушбу келишув асосида ажратиладиган маблағлардан кўзланган асосий мақсад хусусий секторда энергия самарадорлигини юксалтириш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлашга қаратилган истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш ҳисобланади.
«Ипак Йўли» банки Нидерландия тараққиёт банкидан энергия жиҳатдан самарадор ва экологик тоза лойиҳалар учун шу каби кредит линиясини жалб қилган биринчи ўзбек банки ҳисобланади.
Энергия ресурсларига бўлган нарх-навонинг мунтазам ошиши шароитида ушбу келишув асосида ажратиладиган маблағлар банк мижозларига энергия ҳаражатларини оптималлаштириш учун замонавий ускуналарни харид қилиш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш имконини беради.
Ушбу келишув асосида ажратиладиган маблағларни йўналтириш учун мақбул лойиҳалар қуйидагилардир:
- Қайта тикланувчи энергия учун ускуналарни ишлаб чиқиш, уларни сотиш ва ўрнатиш;
- Эскирган ишлаб чиқариш ускунасини янги энергияни тежайдиган ускуналарга алмаштириш;
- Эскирган ишлаб чиқариш ускунасини алмаштириш ва кўмир, дизель ёки бензин истеъмолидан суюлтирилган табиий газга ўтказиш;
- Сув истеъмолини оптималлаштириш;
- Заҳарли ишлаб чиқариш хомашёсини экологик жиҳатдан тоза ва қайта ишланган материалларга алмаштириш;
- Бензин ва дизель ёқилғиси асосида ишлайдиган автотранспорт воситаларини электр, гибрид ва суюлтирилган табиий газда ҳаракатланадиган двигателли автотранспорт воситаларига алмаштириш;
- Ернинг ифлосланишидан халос бўлиш, маҳаллий чорва моллари ва экин навларидан фойдаланишни ривожлантиришга қаратилган қишлоқ хўжалиги лойиҳалари;
- Чиқиндиларни қайта ишлаш ва уларни бошқариш;
- ва шу каби бошқа «яшил» лойиҳалар.
Бундан ташқари FMO нинг қарз маблағлари маълум мезонларга жавоб берадиган лойиҳаларни молиялаштириш учун Ўзбекистоннинг кичик корхоналарини қўллаб-қувватлашга ҳам йўналтирилиши мумкин.
Маълумот учун: FMO Нидерландия Қироллиги тараққиёт банки 1970 йилда ривожланаётган бозорларда бизнес, лойиҳалар ва молия институтларига инвестиция киритиш орқали хусусий секторни барқарор қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган. «Ипак Йўли» банки FMO Нидерландия тараққиёт банки билан 2013 йилдан буён самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Шунингдек, «Ипак Йўли» банки 20 йилдан ортиқ халқаро ҳамкорлик доирасида Европа реконструкция ва ривожланиш банки, Халқаро молия корпорацияси, Осиё тараққиёт банки, Commerzbank, Жаҳон банки, Хусусий бизнесни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси, KfW сингари дунёнинг етакчи молия институтлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди. Айни пайтда банк турли ҳорижий ҳамкорларининг умумий миқдори 370 млн АҚШ долларига тенг маблағларини жалб қилган. Охирги йилдаги ХТТБ, ОТБ, ХМК, DEG, ЕТТБ ва FMO нинг умумий миқдори 84 млн АҚШ долларига тенг маблағлари ҳам шулар жумласидандир.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
16:55 / 24.05.2023
“Ипак Йўли” Банки ХSRIK билан янги шартнома орқали кичик ва ўрта бизнесни исломий молия билан таъминлайди
19:00 / 22.05.2023
“Ипак Йўли” банки европалик ҳамкорлар билан хусусий тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда
08:44 / 20.12.2022
ITFC Ипак Йўли банки билан қиймати 15 миллион АҚШ долларига тенг молиялаштиришга оид шартномани имзолади
18:55 / 15.09.2022