Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда мудҳиш ЙТҲ: Lacetti бетон тўсиққа урилди, икки киши ҳалок бўлди
Иллюстратив фото
2019 йил 3 сентябрь куни соат 01:30ларда Наманган вилоятининг Косонсой туманида яшаган 31 ёшли Ш.Н. ўз бошқарувидаги Lacetti русумли автомашинани Тўрақўрғон туманидан ўтувчи “Пунгон-Наманган” йўлининг 69-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада ҳайдовчи Ш.Н. ва автомашинада йўловчи сифатида кетаётган, “Обод” маҳалласида яшаган 31 ёшли О.А. ҳамда “Мовароуннаҳр” маҳалласида яшовчи 27 ёшли Б.Н. жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай ҳайдовчи Ш.Н. ва О.А. шу ерда вафот этганлар.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:35 / 26.05.2026
Наманганда ЙПХ инспекторини уриб кетиб, ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 6 йилга қамалди
17:16 / 26.05.2026
Белгияда поезд ва мактаб автобуси тўқнашди
20:04 / 25.05.2026