Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда 8 ойда 519та тадбиркорлик субъекти фаолияти тугатилган
2019 йил 4 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Спикери иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг сессияси бўлиб ўтди.
Сессия йиғилишида мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 2 август куни бўлиб ўтган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда, шунингдек 20-21 август кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида белгилаб берилган вазифалар муҳокама қилинди.
Ўрганишлар мобайнида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётгани билан бирга, ер участкаларини ажратиш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш борасида ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар ҳам мавжудлиги аниқланди.
Тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш инфратузилмасидан, кредит ва бошқа молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш имкониятларини таъминлашга доир масалалари ҳудудий бошқарув органларининг ваколатлари доирасида ўз вақтида ҳал этилмагани натижасида ўтган 8 ойда 519 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тугатилгани ҳам танқид остига олинди.
Кичик бизнес субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун ажратилаётган кредит маблағларидан самарали фойдаланиш, тижорат банклари томонидан ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларни мониторинг қилиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва уларнинг бозорини топишгача бўлган жараёнда юзага келаётган муаммоларни бартараф этишда тижорат банклари раҳбарларининг масъулиятини ошириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.
Сессияда фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектларига қайта иш бошлаши учун имкониятлар яратиб бериш, улар дуч келаётган тўсиқларни амалий кўмак билан бартараф этиш мақсадида аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, ижроси учун масъуллар белгилаб олинди.
Мавзуга оид
15:01 / 10.11.2025
Тошкент шаҳри ва Хоразмда тадбиркорлик зичлиги энг юқори
15:11 / 04.11.2025
Битирувчиларни ишга олган тадбиркорлар учун имтиёзлар жорий этилди
11:51 / 27.10.2025
Солиқ низоларини кўриб чиқиш учун эксперт кенгаши иш бошлайди
17:58 / 24.10.2025