Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бузилиши мўлжалланган иншоотларни баҳолаш бўйича янги тартиб ишлаб чиқилади
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 6 сентябрь куни Давлат активларини бошқариш агентлиги вакиллари иштирокида тадбир ўтказилди. Агентлик департамент бошлиғи Азиз Нагаев бузилиши мўлжалланган объектларни баҳолашда янги тартиб жорий этилиши ва бу бўйича ишлаб чиқилган қарор лойиҳаси ҳақида ахборот берди.
«Қарор лойиҳаси муҳокамалар порталига қўйилган. Бу бўйича фуқаролар томонидан 100тадан ортиқ изоҳлар олинди ва уларда 200га яқин таклифлар билдирилган. Бу соҳадаги асосий муаммолардан бири шуки, аксарият мулкдорларда бузилишга тушган турар ва нотурар жойларнинг ҳуқуқий эгаликни белгиловчи ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилмаган бўлади. Мисол учун, кадастр ҳужжатларида айрим мол-мулклар қайд этилади, ўзбошимчалик билан қурилган объектлар кўрсатилмайди. Бунақа ҳолатларда баҳолаш объекти нима бўлиши кераклиги бўйича саволлар туғиляпти. Кейинги ҳал қилиниши керак бўлган масала баҳолаш бир неча инстанциялар томонидан амалга оширилади. Оқибатда, турлича баҳолаш қиймати пайдо бўлади ва шундан ҳам низо келиб чиқяпти. Шундай тушунмовчиликларни бартараф қиладиган нормалар қарор лойиҳасида ўз аксини топади», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Шунингдек, агентликнинг департамент бошлиғи Жўрабек Аҳмедовнинг маълумот беришича, агентлик бошқараётган 418та хўжалик жамиятлари томонидан 42,4 трлн сўм соф тушум олинди. Бу ЯИМнинг 19,1 фоизини ташкил этади. Йил охиригача 600дан ортиқ объектларни сотиш вазифаси қўйилган ва бюджетга 220 млрд сўм пул тушумини таъминлаш режалаштирилган.
Мавзуга оид
17:49 / 08.01.2026
Сирдарёда тадбиркорлар мулки суд қарорисиз бузилмоқда. Шикоятчилар билан ИИБ “шуғулланяпти”
15:38 / 06.07.2021
Наманганда “снос”га тушган уйлар эгасининг розилигисиз бузиб ташланди
13:21 / 30.06.2021
Самарқандда бузилган уй мулкдорлари 4 йилдан буён сарсон: муроса йўли топилмаяпти
13:21 / 11.05.2021