Жамият | 11:00 / 06.09.2019
4745
2 дақиқада ўқилади

Жамоат транспортларини кондиционерлар билан жиҳозлаш таклиф қилинди 

Фото: KUN.UZ

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида жамоат транспортларини кондиционерлар билан жиҳозлаш ҳақида петиция эълон қилинди.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда фуқаролар ҳар куни фойдаланадиган жамоат транспорт воситалари: йўналишли автобус, микроавтобус, "Дамас" ва йўналишсиз такси хизмати билан шуғулланувчи автотранспорт воситаларини асосий қисми кондиционер билан таъминланмаган. 

“Бу, ўз навбатида, иссиқ кунларда фуқаролар учун ноқулайлик туғдирмоқда, бундан ташқари уларнинг саломатлигига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Хусусан, қон босими ва бошқа касаллиги бор йўловчилар транспорт воситасидаги ҳарорат ортиб кетиши натижасида катта қийинчиликка дуч келмоқдалар. Бу ҳолатни бартараф қилиш мақсадида, йўловчиларимизга хизмат кўрсатаётган барча жамоат транспорт воситаларига кондиционерларни ўрнатишни таклиф қилмоқчиман”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Билдирилишича, кондиционерлар замонавий жамоат транспортининг ажралмас бўлаги бўлиши керак. Кондиционерлар транспорт соҳасининг сифати ошишига катта ҳисса қўшадиган омиллардан бири экани айтилади.

“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда жамоат транспортларини кондиционерлар билан жиҳозлашни таклиф қиламан”, - дейилади петицияда.

Мавзуга оид