Иқтисодиёт | 10:17 / 06.09.2019
156659
1 дақиқада ўқилади

Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш киритилди. Чет эл валютаси бўйича талаблардан бири кескин кучайтирилди

Фото: AP Photo / Emrah Gurel

Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, чет эл валютасида даромад олувчи юридик шахс ташкил этмаган якка тадбиркорлар, шунингдек фермер хўжаликлари ўз ҳисобварақларидаги маблағларни фақат миллий валютада ечиб оладилар (ҳозирга қадар чет эл валютасида ечиб олиши мумкин бўлган), чет эл валютасидан чет элда фойдаланиш бундан мустасно.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларига уларнинг бошқарув органлари 2017 йилнинг 5 сентябрига қадар ташқи савдо контрактлари бўйича ҳосил бўлган кредитор қарздорликни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилганида ҳисобдан чиқарилаётган кредитор қарздорлик суммасига солиқ мажбуриятларини қўшиб ҳисобламасликка рухсат берилди.

Мавзуга оид