Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бойқўнғирда қурилаётган ракета-космик мажмуасига Назарбоев номи берилади
Бойқўнғирда "Союз-6" ва "Союз-5" ракета ташувчилари парвоз қилишига мўлжаллаб қурилаётган ракета-космик мажмуаси Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев номи билан аталади. Бу ҳақда Роскосмос хабар берди.
Хабарда айтилишича, Россия президенти Владимир Путин ВДНХ кўргазмасидаги реконструкция қилинган "Қозоғистон" павильони билан танишиш чоғида ана шундай таклиф билан чиққан.
"Старт мажмуаси "Назарбаевский старт" деб номланади", - дейилади Роскосмос хабарида.
Маълумот берилишича, "Союз-5" ракета ташувчисининг синов парвозларини ўтказиш 2023 йилга мўлжалланган, мажмуа ҳам 2023 йилда тайёр бўлади.
Мавзуга оид
20:04 / 29.12.2025
Қозоғистонда Нурсултон Назарбоевнинг хорижга чиқишини чеклаш таклиф этилди
11:46 / 09.01.2025
“Қозоқгейт” иши – АҚШ Қозоғистон президенти ва бош вазирини нимада айблаган эди?
21:48 / 04.01.2025
Тўқаев давлат газетасига интервю бериб, Назарбоевни очиқ танқид қилди
19:24 / 03.01.2025