Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қонун лойиҳаси муҳокамаси: резидентлар Ўзбекистондан ташқарида ҳам валюта билан ҳисоб-китоб қилиши мумкин бўлади
7 сентябрь куни Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси ишчи гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Марказий банк валютани тартибга солиш департаменти директори Дониёр Абдураҳмоновнинг маълум қилишича, мазкур қонунга киритилаётган ўзгартиришга асосан Ўзбекистон резидентларига мамлакат ҳудудидан ташқарида ҳам чет эл валютаси билан ҳисоб-китоб қилишга рухсат берилиши кутилмоқда.
“Ҳозирда мавжуд қонунга кўра, Ўзбекистон резидентлари мамлакат ҳудудидагина муайян операцияларни чет эл валютасида ҳисоб-китоб қилишига рухсат берилган. Халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон резидентлари ўртасида ҳудудидан қатъий назар чет эл валютасида қонунда рухсат берилган оперециялар доирасида ҳисоб-китоб қилишга рухсат берилади. Илгари бундай ҳисоб-китоб учун ҳудуд асосий омил қилиб олинган бўлса, эндиликда резидентлик асосий омил ҳисобланади”, ─ дейди Дониёр Абдураҳмонов.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистонда доимий яшаш жойига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, республика ҳудудида рўйхатдан ўтган юридик шахслар, Ўзбекистоннинг иммунитет ва димпломатик имтиёзлардан фойдаланадиган хориждаги дипломатия ҳамда бошқа ваколатхоналари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ташкилотларинниг чет элдаги, хўжалик ёки бошқа тижорат фаолияти илан шуғулланмайдиган ваколатхоналари Ўзбекистон резидентлари ҳисобланади.
“Шунингдек, ҳозирда Ўзбекистонда резидент жисмоний шахс банкда ўз ҳисоб рақамидаги валютани бошқа бир шахснинг ҳисобига ўтказиши кўзда тутилмаган. Лекин нақд кўринишида қўлда олди-берди қилаверарди. Бу чекловни бекор қилган ҳолда, носавдо тусдаги операциялар учун ҳисоб рақамидан валюта ўтказишга рухсат берилиши кўзда тутилмоқда”, ─ дея қўшимча қилди Марказий банк мутасаддиси.
Баён қилинишича, носавдо операциялар учун ҳисоб рақамидан пул ўтказишнинг мақбул суммаси қонуннинг ўзида қўрсатилади ва бу 100 млн сўм этиб белгиланиши режалаштирилган. Хорижий давлатларда бу кўрсаткич 10 минг долларни ташкил қилади. “Биз мақбул суммани 10 минг евро эквивалентида олдик. Миллий валютанинг мақомини ошириш мақсадида бу сумма сўм қийматида 100 миллион сўм этиб кўрсатилмоқда”, ─ дейди Дониёр Абдураҳмонов.
“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига киритилаётган юқоридаги ўзгаришларни муҳокама қилиш давомида сенаторлар валюта билан носавдо операцияларни амалга ошириш учун мақбул сумма кўрсаткичини 100 млн сўмдан кўпроқ этиб белгилашни таклиф қилишди. Бунга сўмнинг қадрсизланиб бораётганлиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Мавзуга оид
19:51 / 27.05.2026
1 доллар ≠ 1 сўм ≠ 1 рубл. Валюталар қиймати нега ҳар хил?
09:39 / 27.05.2026
Марказий банк валюта операциялари тартибига ўзгартиш киритмоқчи
20:41 / 08.05.2026
Банкдан 500 долларгача нақд валютани паспортсиз олишга рухсат берилади
17:55 / 29.04.2026